Россия президенти Владимир Путин дунёда ҳарбий тўқнашувларни минимумга келтириш учун Иккинчи жаҳон уруши сабоқларини ҳисобга олиш зарурлигини айтди. РИА “Новости” маълум қилганидек, Путин бу ҳақда 3 сентябрь куни Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан Пекиндаги учрашуви давомида айтиб ўтди. 

Путин Россия ва Хитой халқлари “босқинчилар ўзларини вақтинчалик босиб олган ҳудудларида қандай шафқатсизларча тутганларини ва бунинг оқибати қандай кўп миқдорда қурбонларга олиб келганини” унутмасликлари кераклигини таъкидлаб ўтди.

Цзиньпин жавоб нутқида Россия ва Хитой тарихий далилларнинг бузиб кўрсатилишига биргаликда қарши туришлари кераклигини ҳамда Хитой “Россия билан кўп томонлама стратегик ҳамкорликни ривожлантиришда” давом этаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Путин Хитойда икки кунлик ташриф билан бўлиб турибди. Бу ташриф давомида Россия раҳбари Пекинда мамлакат тарихидаги биринчи ҳарбий парадда иштирок этди. Бу парад Хитойнинг Икинчи жаҳон урушидаги ғалабасининг 70 йиллиги муносабати билан ўтказилди. Путин, шунингдек, Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда Евроосиё иттифоқини шакллантириш борасида музокаралар ўтказиши режалаштирилган.