Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Қозоғистондан янги светофорларни сотиб олишни бошлади. Дастлабки партия 48та севтофордан ташкил топди, дея хабар берди Кaznex invest расмий сайти.

“Айни пайтда мамлакатимизда ўрнатилган светофорларнинг 80 фоизи “Светоком” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Компаниянинг имкониятлари юқори. 2 ойча муқаддам Қирғизистонга уюштирилган савдо миссияси доирасида ўз маҳсулотларимизни намойиш қилган эдик. Натижа узоқ куттирмади. Кўмагимиз асосида компания Ўзбекистондаги кўргазмада иштирок этиш имкониятига эга бўлади, шунингдек, маҳсулотлар Россиянинг Омск ва Новосибирск шаҳарларида ҳам намойиш этилади”, – деди “KAZNEX INVEST” АЖ бошқарув раиси Аскар Аринов.