Роскомнадзор ташкилоти шахсий маълумотларни сақлаш тўғрисидаги қонуннинг амал қилиниши бўйича Google ва Facebook сингари Россияда офиси бўлмаган халқаро ташкилотларни текшира олмайди. Бу ҳақда идора вакили Вадим Ампелонскийга таянган ҳолда “Ведомости” газетаси ёзмоқда.

“Facebook’нинг Россияда офиси йўқ, Google офиси эса фақат маркетинг функциясини амалга оширади. Яъни биз Россияда юридик жиҳатдан мавжуд бўлмаган компанияларда шунчаки оддий текширув ўтказа олмаймиз”, - тушунтирди Ампелонский.
Ампелонский, шунингдек, Роскомнадзор йирик хорижий интернет компанияларни 2016 йилдан эртароқ текширувдан ўтказишни режалаштирмаётганини айтиб ўтди.