Россия Афғонистоннинг 150та МИ-8 вертолётларига хизмат кўрсатади

Жаҳон 03 Сентябрь 2015 960

“Вертолёты России” холдинги Афғонистон билан ушбу мамлакатга етказиб берилагн 150та МИ-8 вертолётларининг хавфсиз эксплуатациясини таъминлаб бериш борасида ҳамкорлик қилишга тайёр.

Бу ҳақда холдинг бош директорининг савдо бўйича ўринбосари Григорий Козлов РИА Новости агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“АҚШ мудофаа вазирлиги билан тузилган шартнома асосида 2014 йили Россия Афғонистон армиясига Ми-17В-5 ҳарбий-транспорт вертолётларини етказиб берган эди. Жами 63 вертолёт етказиб берилган эди. Афғонистон қуролли кучларида Ми-8 тоифасидаги жами 150та вертолёт бор.

Уларнинг барчаси замонавий ва сифатли сервис билан таъминланиши керак. Бизнинг холдинг афғонистонлик дўстларни мана шундай хизматлар билан таъминлашга тайёр”, - деди Козлов.
Айтилишича, ушбу вертолётларнинг етказиб берилиши Афғонистоннинг хавфсизлигини таъминлаш йўлида Россия ва АҚШ томонидан амалга оширилган ҳамкорликдаги тадбирлардан биридир.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар