Россиялик тадбиркор Керимовнинг 20 ёшли ўғли йирик олтин қазиб олиш компанияси назоратини ўз қўлига олди

Иқтисодиёт 03 Сентябрь 2015 4126

Россиялик тадбиркор Сулейман Керимовнинг 20 ёшли ўғли Саид Керимов мамлакатдаги йирик олтин қазиб олиш компанияларидан бири — Polyus Gold устидан назоратни ўз қўлига олди. Бу ҳақда Лондон биржаси хабарида қайд этилди.

Саид Polyus Gold компаниясининг 40,2 фоиз акциясига эгалик қилувчи Wandle Holdings`га унинг менежменти ва директорларини тайинлаш ҳуқуқи билан эга бўлди.

Шартнома қиймати ошкор қилинмаган.

Кўпроқ янгиликлар