Рублнинг тушиши Хитой билан валюта ҳамкорлигига зарба бўлди

Иқтисодиёт 03 Сентябрь 2015 1763

Рубль курсининг кескин тушиб кетиши Хитой билан савдо алоқаларда миллий валюталарга ўтиш жараёнини қийинлаштириб юборди. Бу ҳақда молия вазири ўринбосари Алексей Моисеев айтиб ўтди.

“Рублнинг беқарорлиги, рубль эса бугунги кунда дунёдаги энг беқарор валюта бўлиб қолмоқда, ҳисоб-китобларда миллий валюталарга ўтилишини қийинлаштириб юборди. Аммо Хитойда ҳам мана шундай беқарорликнинг юзага келиши боис улар бизларни тўғри тушунади”, - деди у.

Кўпроқ янгиликлар