Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон "Менинг юртим" номли телеканалда бошловчи сифатида иш бошлади. Бу ҳақда унинг ўзи "Даракчи" нашрига берган интервюсида маълум қилган.

"Менинг бошловчилигимдаги кўрсатув ҳар ҳафтанинг якшанба кундари эфирга узатилади", дейди қўшиқчи.

Маълумот учун, Сардор Раҳимхон бундан аввал бир қанча радиоканалларда ҳам фаолият кўрсатган.

Бироз олдинроқ, у бизнесда омадсизликка учраб, ижодда танаффусга чиқишга мажбур бўлгани ҳақида маълум қилганди.