Тошкентлик аёлнинг уйидан 17 млн сўм ва заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи Венера исмли аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахслар томонидан уйидан 12.5 млн сўм, 1050 доллар ва 8 турдаги заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилганини маълум қилган.

Мазкур ариза асосида олиб борилган суриштирув ишлари натижасида жиноятчи қўлга олинган. У шу туманда яшовчи Шерзод исмли йигит эканлигини аниқланган.