Украинада янги енгил автомобиллар савдоси жорий йилнинг январь-август ойларида 26011 донани ташкил қилди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 63 фоизга қисқарди, деб хабар бермоқда “Укравтопром”.

Мамлакатда Toyota бренди остидаги машиналар энг кўп сотилди. Бундай машиналардан 8 ой ичида 2839 дона (ўтган йилга нисбатан 59 фоиз камроқ) сотилди. Савдолар ҳажми бўйича 2-ўринни Renault маркаси эгаллади – 2276 та енгил машина (-35 фоиз). 3-ўринни 1657 дона машина билан Nissan эгаллади (-48 фоиз). Запорожье автомобиль заводида ишлаб чиқарилган автомобиллардан 1566 дона, Hyundai автомобилларидан эса 1406 дона сотилди.

Украинада августда сотилган автомобиллар сони 3464 донани ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 46 фоиз камроқни ташкил қилди.