Украина ҳарбий прокуратураси хавфсизлик хизматининг 5 нафар генерал-майорини жиноий жавобгарликка тортди. Бу ҳақда бош ҳарбий прокурор, бош прокурор ўринбосари Анатолий Матиос маълумот берди.

“Ҳарбий прокуратуранинг бир йиллик фаолияти мобайнида Украина хавфсизлик хизматининг 5 генерал-майори, шунингдек мудофаа вазирлигининг 1 нафар генерал-майори, 2 адмирали ва 1 контр-адмирали жиноий жавобгарликка тортилди. Ташқи разведка структурасида эса 3 генерал-майор жавобгарликка тортилди”, - деди Матиос.
Шунингдек, ҳисобот даврида прокуратуранинг 2 нафар ишчиси жиноий жавобгарликка тортилган.