Россиянинг Ёқутистон республикасида Лена дарёси устидан кўприк ўтказилиши бўйича қурилиш лойиҳасида Хитой компаниялари ҳам иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Шарқий иқтисодий форум чоғида Ёқутистон раҳбари Егор Борисов маълумот берди.

“Биз бу лойиҳа устида кўпдан буён ишламоқдамиз. Ҳозир уни Хитой билан муҳокама қилмоқдамиз. Хитой қизиқиш билдирди, ушбу лойиҳа реализациясида концессия ҳуқуқида иштирок этиш ниятини билдирган бир қанча компаниялар ҳам бор. Ҳозир тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда”, - деди Борисов.
Лойиҳа қиймати 48 млрд рублга баҳоланмоқда.