2035 йилгача “Роснефт”нинг Хитой билан ҳамкорлиги ҳажми 500 млрд долларни ташкил қилади. Бу ҳақда компания президенти Игорь Сечин Шарқий иқтисодий форум чоғида баёнот берди.

“Умумий товар айланмасини инобатга олганда, 2035 йилгача компаниянинг Хитой билан ҳамкорлиги ҳажми 500 млрд долларни ташкил қилади”, - таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, келажакда Россия компаниялари йилига 700 млн тонна нефть қазиб ола бошлайди. Ўтган йил якунларига кўра бу кўрсаткич 526.75 млн тоннага етган эди.
Биринчи Шарқий иқтисодий форум Россиянинг Владивосток шаҳрида бўлиб ўтмоқда. У 5 сентябрь куни якунига етади.