3 сентябрь куни Ўзбекистон ва дунёда кўпдан-кўп қизиқарли ва диққатни тортувчи хабарлар рўй берди. Кун.уз сайти шундай оммабоп ва кўп муҳокама қилинган хабарларнинг сараланган ўнталигини тузиб чиқди.

Порошенконинг сайтига Саакашвилини бош вазирликка тайинлаш ҳақида петиция жойлаштирилди>>

Украина президенти Пётр Порошенконинг матбуот хизмати сайтида Одесса вилояти ҳокими Михaил Саакашвилини бош вазирликка тайинлаш ҳақидаги петиция жойлаштирилди.

 

БМТ: "ИШИД" бир қатор мағлубиятлардан кейин ўз тактикасини ўзгартирди>>

"ИШИД" жангарилари курдлар билан жанглар давомида Суриядаги бир қанча ҳудудларини бой берди.

 

“Домодедово”даги ёнғиндан фотосуратлар>>

3 cентябрь куни Москва шаҳридаги “Домодедово” аэропортининг юкхонасида ёнғин келиб чиқди. Ёнғин майдони бор-йўғи 15 м майдонни қамраб олган бўлса-да, тутун туфайли аэропорт биносидан йўловчилар ва персонал, жами 3 минг кишининг эвакуация қилиниши катта тўполонни келтириб чиқарди.

 

Арьен Роббен: Коста рақибларни ҳурмат қилиши ва бундай финти билан уларни кулгили ҳолга солмаслиги керак эди>>

"Бавария" жамосининг голландиялик яримҳимоячиси Арьен Роббен ўзининг янги жамоадоши Дуглас Костани танқид қилиб чиқди.

 

Брэдли Купер Ирина Шейкнинг қўлини сўради>>

Ғарб матбуотида тарқалган хабарларга кўра, Голливуд актёри Брэдли Купер россиялик модельер Ирина Шейкдан ўзига турмушга чиқишини сўради.

 

Америкадаги бодибилдинг журнали Путиннинг жисмоний машғулотларини танқид қилиб, Медведeвни мақтади>>

Америкада чоп этилувчи бодибилдингга бағишланган Muscle & Fitness журнали Россия президенти Владимир Путиннинг жисмоний машғулот ўтказиш кўникмаларини танқид қилди.

 

Обама аляскача рақс ижро этди>>

АҚШ президенти Барак Обама Аляска халқларини рақсини ижро этди. ABC News’нинг хабар беришича, давлат раҳбари Аляскага уюштирилган уч кунлик сафарининг якунида Диллингхемдаги мактабга ташриф буюрган. Ўқувчилар унга маҳаллий халқларнинг рақслари ва қўшиқларидан иборат томоша кўрсатишган.

 

Чехиянинг “Баник” клуби бош мураббийи ўз футболчиларини кубок мусобақасидан чиқиб кетгани учун антиқа йўл билан жазолади>>

Бош мураббий қарори билан жамоа футболчилари 5 кун давомида 7 дан 9 гача жамоа базасининг қурилиш ишларида ёрдам берадиган бўлишди.

 

Австралиянинг энг пахмоқ қўйи рекорд ўрнатди>>

Австралиядаги энг пахмоқ қўйнинг юнглари илк бор қирқиб олинди, дея хабар берди The Daily Mail. Газетанинг қайд этишича, жонивордан қарийб 40,5 килограммлик юнг қирқиб олинган.

 

Олимлар эркакларга опаси бор қизлар билан турмуш қуришни тавсия қилди>>

Янги Зеландия ва Швеция олимлари махсус тадқиқот ўтказиб, аёлларнинг туғилиш тартиби ва келажакдаги тана вазни индекси ўртасидаги мутаносибликни кўрсатиб беришди. Аниқланишича, опалари бор қизлар соғлом фарзанд кўриш билан бир қаторда, тўлишишга мойил бўлмайди.