5 сентябрь куни "Саломатлик" поезди Қорақалпоғистонга йўл олади

Жамият 04 Сентябрь 2015 1781

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда 5-11 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб “Саломатлик” поезди йўлга чиқади.

Мазкур хайрия акцияси Тошкент-Тўрткўл-Мискин-Тошкент йўналишида ташкил этилиб, унга “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ходимлари ва тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ҳамда қорақалпоғистонлик малакали шифокорлар жалб этилган.

Акция давомида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишдан ташқари, уларга манзилли мурувват ёрдамлари кўрсатилади, бепул дори-дармонлар, кийим-кечаклар тарқатилади.

Кўпроқ янгиликлар