Германиянинг "Бавария" жамоаси Европада пайдо бўлган муҳожирлар муаммосига бефарқ бўлмаслигини ва қочқинларга ёрдам сифатида 1 млн евро миқдоридаги маблағни хайрия қилишини билдирди.

Бундан ташқари, мюнхенликлар қочқинлар учун алоҳида база ташкил қилиб, у ерда муҳожирларнинг футбол билан шуғулланиши ва овқатланиши учун имконият яратиб беришни режалаштиришган.

Шунингдек, 12 сентябрь куни бундеслиганинг навбатдаги турида "Аугсбург"га қарши ўйинда жамоа футболчилари ўз ёнларида муҳожирларнинг болаларини ҳам етаклаган ҳолда майдонга тушиш орқали бу муаммога жаҳон эътиборини қаратиши мўлжалланган.

"Бавария" раҳбарияти вакили Карл-Хайнц Руммениггенинг айтишича, жамоа бу орқали ўзининг жамоатчилик олдидаги бурчини бажаради.