БМТ Пан Ги Муннинг Пекиндаги парадга боришига нисбатан Япония билдирган норозилигига жавоб берди ва бу қарор “табиий” эканлиги айтилди, деб хабар бермоқда “ТАСС” ахборот агентлиги. 

“Иккинчи жаҳон уруши замонавий дунё тарихида муҳим бурилиш воқеаси бўлгани ва БМТнинг яратилишига олиб келгани ҳақида яна бир бор эслатиш шарт эмас. Шунинг учун Бош котибнинг бу тадбирларда иштирок этиши табиий ҳолдир”, деб айтди Пан Ги Муннинг расмий вакили Стефан Дюжаррик.

Дюжаррикнинг айтишича, бу тадбирларда иштирок этиш бундай тадбирлар ўтмиш ва келажакка боқишга имкон беради, деб ҳисоблайдиган бош котиб учун жуда шарафли бўлган.