Брэд Питт ва ДиКаприо Калининград губернаторининг сайловолди промо-ролигида “суратга тушдилар”

Жаҳон 04 Сентябрь 2015 6399

Брэд Питт, Криштиану Роналду, Кичик Роберт Дауни, Брюс Уиллис, Вин Дизель ва бошқа кўплаб жаҳон юлдузлари ўзлари билмаган ҳолда Калининград губернатори Николай Цукановнинг сайловолди пиар-компаниясида пайдо бўлдилар.

Яқинда Николай Цукановнинг YouTube’даги аккаунтида юқоридаги санаб ўтилган юлдузлар унинг бўлғуси сайловлардаги номзодини “қўллаб-қувватлаганлари” акс этган видеоролик пайдо бўлди.
”Ҳозир мен “Тўхтатиб бўлмаслар-4” (Неудержимые-4”) фильмини суратга олмоқдаман. Бу фильмда олишув, портлаш, пойгалар бўлмайди. Биз шунчаки Николай Николаевич вилоятни тараққий эттираётгани ҳақида фильм суратга олмоқдамиз”, деб айтмоқда видеода Сильвестр Сталлоне.

Кичик Дауни эса унинг “Темир одам” фильмидаги қаҳрамони образи айнан губернатор образидан олинганини “таъкидламоқда”, ДиКаприо эса унинг “минус”ларини айтиб, “У пайтда ҳам менга “Оскар” беришмади”, деб хафа бўлиб гапиради.
Бу ерда сиёсатчининг юморига қойил қолмасдан иложи йўқ, бироқ юқорида номлари келтирилган юлдузлар ўзларининг промо-роликдаги “иштирокларидан” воқиф бўлсалар, бундан хурсанд бўлишлари даргумон бўлса керак.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар