Британияда 3 йилдан зиёд вақт мобайнида бўш турган дўконлар сони 10 мингга яқинлашди

Жаҳон 04 Сентябрь 2015 1942

Британияда узоқ муддат давомида бўш турган дўконлар сони 9650тагача ортди, дея ёзмоқда Financial Times.

Фақатгина сўнгги ярим йил давомида фойдаланилмаётганига уч йилдан ошган дўконлар сони 24 фоизга кўпайган. Ушбу масканларининг ликвидлилиги — самарадорлиги паст бўлиб, ноқулай ҳудудда жойлашган ёки савдо майдонлари ҳажми ўзини оқламайди.

Шу билан бирга, мамлакатдаги савдо майдонларининг умумий вакант улуши 0,2 фоиз пунткига пастлаб, 11,7 фоизга етган. Уэльсда вакантлилик даражаси 15 фоизни ташкил этса, Лондондаги 7,9 фоиз савдо майдонлари бўшаб қолган.

Кўпроқ янгиликлар