Буюк Британия сурияликларга ёрдам сифатида 100 млн фунт стерлинг ажратади

Жаҳон 04 Сентябрь 2015 1977

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакат суриялик муҳожирлар инқирозини ҳал қилиш мақсадида яна 100 млн фунт инсонпарварлик ёрдами ажратишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Мен шуни маълум қилишим мумкинки, биз яна 100 млн фунт тақдим қиламиз. Бу сумма билан қўшиб ҳисобланганда бизнинг умумий ёрдамимиз 1 млрд фунтдан кўпроқни ташкил қилади. Бу Буюк Британия томонидан гуманитар инқирозни ҳал қилиш учун ажратилган энг катта молиявий кўмакдир”, деб айтди Кэмерон.

Кэмероннинг таъкидлашича, бу маблағлардан 60 млн фунти ўз юртида қолган Сурия аҳолисига ёрдам сифатида ажратилади. Қолган 40 млн фунт Сурияга яқин давлатлар – Туркия, Иордания ва Ливанга йўналтирилади. Кэмероннинг айтишича, айнан шу давлатларда ҳозирда сурияликлар аҳолининг тўртдан бир қисмини ташкил қилмоқда.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар