Chrome браузери сарфлайдиган хотира ҳажмини камайтиради

Технология 04 Сентябрь 2015 2839

Chrome браузери ишлаб чиқувчилари браузернинг янги версиясида браузер томонидан истеъмол қилинадиган хотира ва батарея ресурсларини камайтиришга урғу бердилар. Бу ҳақда улар Chrome’нинг расмий блогида маълум қилдилар. 

Сарфланадиган хотира ҳажмини қисқартириш учун Google Chrome қайси вкладкалардан бири камроқ фаоллигини аниқлаб, аввалги сессияда кўпроқ ишлатилган вкладкалар биринчи навбатда очилиши учун хотира ресурсларини фаол ишлаётганларга “ташлайди”. Chrome ноутбукнинг қувватини тежаш мақсадида бошқа вкладкаларда ишлатилмаётган турли плагинларни (масалан, Flash Player) ўчириб қўяди. Тадқиқотларга кўра, бу қувватлаш қурилмасидан узиб қўйилган ноутбукнинг 15 фоиз кўпроқ ишлашига имкон беради.
Chrome браузери томонидан ишлатиладиган катта миқдордаги ресурслар интернет-фойдаланувчилар орасида ҳақиқий мемга айланган.

Аввалроқ Chrome браузери ўрнига Safari браузерини ишлатиш MacBook ноутбукининг бир соатга кўпроқ ишлашига имкон бериши маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар