Европа давлатлари дуч келаётган миграцион инқироз Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги ихтилоф оқибатидир. Вазиятни ҳал қилиш учун муаммо ўчоғига таъсир ўтказиш керак.

Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович Италиянинг RIA-News 24 телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Иммиграцион инқироз Африка ва Яқин Шарқдаги вазият оқибатидир. Хусусан, Ливия ишларига ҳарбий аралашув оқибати. Ушбу муаммони ҳал қилмасдан инқирозни ҳам ҳал қилиб бўлмайди”, - деди у.