Евро-2016 саралашининг учта гуруҳида 7-тур ўйинлари ўтказилди

Спорт 04 Сентябрь 2015 2146

3 сентябрь оқшомида кўҳна қитъанинг бир қатор стадионларида Европа чемпионати саралаш босқичининг гуруҳлардаги 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

“A” гуруҳи

"А" гуруҳида кутилмаганда Голландия терма жамоаси ўз мухлислари кўз ўнгида Исландияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ўз майдонида Латвияни синовдан ўтказган Туркия терма жамоаси сўнгги дақиқада ўтказиб юборилган гол туфайли икки очкодан маҳрум бўлди. Қозоғистон терма жамоаси эса тарихий ғалабага яқин келганди. Лекин ён қўшниларимиз ҳам сўнгги дақиқаларда ўз дарвозаларидан иккита тўп олиб чиқиб, мағлубият аламини тотиб кўришди.

Айни вақтда бу гуруҳда 7 ўйинда 18 очко жамғарган Исландия (тўплар нисбати +12) етакчилик қилмоқда. Чехия эса 16 очко билан иккинчи ўринда (тўплар нисбати +5). Гуруҳда фаворит сифатида қаралган Голландия ҳисобидаги очколар 10талигича қолди (тўплар нисбати +6). Туркия 9 очко билан тўртинчи (тўплар нисбати -1) бўлиб турибди. Латвия ва Қозоғистон эса 4 ва 1 очколари билан гуруҳнинг энг сўнгги ўринларида қолмоқда.

ТУРКИЯ – ЛАТВИЯ 1:1 (0:0, 1:1)

“Конья Бююкшехир Стади”
Голлар: 1:0 – 77 Инан, 1:1 – 90 Шабала.
Огоҳлантиришлар: Тарасов (9), Туфан (32), Ванин (34), Шабала (90), Вишняков (90).

ЧЕХИЯ – ҚОЗОҒИСТОН 2:1 (0:1, 2:0)
“Доосан-Арена”
Голлар: 0:1 – 21 Логвиненко, 1:1 – 74 Шкода, 2:1 – 86 Шкода.
Огоҳлантириш: Шомко (42).

ГОЛЛАНДИЯ – ИСЛАНДИЯ 0:1 (0:0, 0:1)
“Амстердам Арена”
Гол: 0:1 – 51, пенальти Сигурдссон.
Четлатиш: Мартинс Инди (33).

“B” гуруҳи.

В гуруҳида эса Исроил Андоррани 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳолда учинчи ўринга кўтарилиб олди. Жамоа 6 ўйиндан 12 очко жамғарган (тўплар нисбати +5). Гуруҳ пешқадами Уэльс Гарет Бейлнинг голи эвазига сафарда Кипрни мағлуб этиб қайтди ва очколари сонини 17тага етказиб олди (тўплар нисбати +8). Бельгия эса боснияликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этганидан кейин 14 очко билан иккинчи ўринда (тўплар нисбати +11). Шунингдек, Кипр ҳисобида 9, Босния ва Герцоговинада 8 очко мавжуд. Гуруҳ аутсайдери Андоррада эса очко йўқ.

ИСРОИЛ – АНДОРРА 4:0 (4:0, 0:0)

“Sammy Ofer Stadium”
Голлар: 1:0 – 3 Захави, 2:0 – 22 Битон, 3:0 – 26, пенальти Хемед, 4:0 – 38 Дабур.
Огоҳлантиришлар: Вьейра (46), Хемед (46), Сан-Николас (58), Рубио (87).

БЕЛЬГИЯ – БОСНИЯ ВА ГЕРЦЕГОВИНА 3:1 (2:1, 1:0)
“Қирол Бодуэн” стадиони
Голлар: 0:1 – 15 Жеко, 1:1 – 23 Феллайни, 2:1 – 43 де Брюйне, 3:1 – 78, пенальти Азар.
Огоҳлантиришлар: Колашинац (54), Шуньич (77), Лулич (87).

КИПР – УЭЛЬС 0:1 (0:0, 0:1)
“Нео ГСП” стадиони
Гол: 0:1 – 82 Бэйл.

“H” гуруҳи.

Н гуруҳи пешқадами Хорватия 7 турни сафарда Озарбойжонга қарши ўтказиб, нурсиз дуранг қайд этди. Эндиликда хорватлар 15 очкога эга бўлишган (тўплар нисбати +13). Иккинчи ўринда эса бу турни Мальтани 1:0 ҳисобида мағлуб этиш орқали ўтказган Италия эгаллаб турибди - 15 очко (тўплар нисбати +5). Болгарияни кичик ҳисобда мағлуб этиб қайтган Норвегия эса 13 очко билан учинчи ўринда (тўплар нисбати 0)

ОЗАРБАЙЖОН – ХОРВАТИЯ 0:0 (0:0, 0:0)
“Баксель-Арена”
Огоҳлантиришлар: Вида (43), Ракитич (77), Курбанов (79), Агаев (82), Гараев (90), Ковачич (90).

БОЛГАРИЯ – НОРВЕГИЯ 0:1 (0:0, 0:1)
“Болгарска армия” стадиони
Гол: 0:1 – 57 Форрен.
Огоҳлантиришлар: Хегли (20), Тетти (40), Попов (45), Минев (89), Шелбред (89).

ИТАЛИЯ – МАЛЬТА 1:0 (0:0, 1:0)
“Артемио Франки” стадиони
Гол: 1:0 – 69 Пелле.
Огоҳлантиришлар: Фенеч (35), Кандрева (87).

Қолган гуруҳлардаги ўйинлар бугун ўтказилади.

Кўпроқ янгиликлар