Франция элчихонаси Игорь Савицкийнинг 100 йиллиги билан қутлади

Маданият 04 Сентябрь 2015 1681

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2015 йил 4 сентябрь — Қорақалпоғистон санъат музейи асосчиси Игорь Савицкий таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан унинг хотирасига ҳурмат изҳор қилди.

“Саҳродаги Лувр” номини олган Қорақалпоғистон санъат музейи ўзининг бой коллекцияси билан дунёдаги энг эътиборли музейлардан саналади.

Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси бунда 31 йил давомида музей раҳбари сифатида фаолият кўрсатган Мариника Бабаназарованинг меҳнатлари беқиёс эканини қайд этиб ўтди.

“Музейнинг барча ходимлари қўллаб-қувватлаши билан унинг қиймати сақланиб, Нукус музейида асраб-авайланаётган бебаҳо хазина Ўзбекистонга ҳам, унинг ташқарисига ҳам танилди”, – дейилади элчихона матбуот хизмати хабарида.

Маълумот ўрнида, 1998 йили Франциянинг Кан (Caen) музейида Нукус музейи коллекциялари намойиши бўлиб ўтган эди.

Бундан ташқари, Франция элчихонаси кўмагида Мариника Бабаназарованинг Игорь Савицкий ҳаёти ва фаолиятига бағишланган асари француз тилида чоп этилган. Касбий маҳорати, Франция билан шерикчилик алоқаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси инобатга олинган ҳолда, 2013 йил июль ойида Мариника Бабаназарова “Санъат ва маданият соҳасига қўшган ҳиссаси учун” Франция Маданият вазирлигининг асосий мукофоти — Кавалер Ордени мукофоти билан тақдирланган.

Аввалроқ, 28 август куни эса Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати музейдаги умумий қиймати 581,625 млн сўмни ташкил этувчи бешта суратнинг йўқолгани ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатгани хабар қилинган эди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 63901 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36335 Lifestyle
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 34 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 385 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 2217 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Маҳаллий давлат ҳокимликлари юридик хизматига таклиф этади
Кўпроқ янгиликлар