Google компаниясининг ҳужжатларни яратиш дастурида матнни овоз орқали киритиш функцияси пайдо бўлади, деб хабар бермоқда Fortune нашри.

Функция 40 тагача яқин тилни, жумладан русчани қўллаб-қувватлайди. Google Docs бўлинмасининг директори Райна Табоне буни яратишда асосий ғоя ҳужжатни яратиш худди суҳбатга ўхшаш кўриниш олишидан иборатлигини айтмоқда.

Ушбу функция Россия бозорида 2014 йилнинг октябрида тақдим қилинган Yandex’нинг матнни овоз орқали киритиш функцияси билан рақобатлашади.