IFA 2015: кўнгилочиш учун Lenovo IdeaCentre AIO 700 моноблоки

Жаҳон 04 Сентябрь 2015 1425

Моноблок компьютерлар 24 ва 27 дисплейларга эга версияларда таклиф қилинади. 24 дюймли версияда кўрсатиш қобилияти 3840 × 2160 нуқтани (4K Ultra HD формати), 27 дюймли версияда эса 1920 × 1080 нуқтани (Full HD) ташкил қилади.

Бир вақтнинг ўзида ўнтагача бармоқ текказишни таниш имкониятига эга сенсор бошқарув қўллаб-қувватланади.
Моноблокларнинг қурилмавий асосини Intel Skylake (6-авлод Core чиплари) платформаси ташкил қилади. Тезкор хотира ҳажми 16 Гб гачани, қаттиқ диск ҳажми эса 2 Тб гачани ташкил қилади. Кўпформатли кардридер кўзда тутилган.

Видеоост тизими 2 Гб хотирага эга NVIDIA GeForce GTX 950 дискрет график тезлаштиргичидан фойдаланади. Компьютерга JBL динамиклари, Wi-Fi 802.11b/g/n/ac ва Bluetooth 4.0 симсиз алоқа адаптерлари, 1080р-видео ни қўллаб-қувватловчи веб-камера (Intel RealSense 3D-камераси ўрнатилиши мумкин) ўрнатилган. USB 3.0 ва HDMI портлари кўзда тутилган.

IdeaCentre AIO 700 сериясидаги моноблок компьютерлар Windows 10 Home операцион тизими ва Lenovo’нинг ўз дастурий таъминоти тўплами ўрнатилган ҳолда октябрдан 900 доллар нархда сотувга чиқарилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар