ИШИД террорчи ташкилотининг Ўзбекистон ҳудудидаги яширин гуруҳлари ўз таркибига малакали ишчиларни жалб қилишга ҳаракат қилмоқда. Уларнинг бундай ҳаракатларига қарши республика ҳуқуқ-тартибот кучлари курашмоқда.

Ўзбекистонлик мутахассисларнинг таъкидлашича, илгари одамларни ёллаш осон бўлиши учун улар Сурия ва Ироққа бутун оилалари билан таклиф этиларди. Эндиликда гуруҳ кўп йиллик иш тажрибасига эга ва олий маълумотли инсонларни ўз ҳаракатига жалб қилишга интилмоқда.
Таъкидланишича, террорчи гуруҳ раҳбарияти улар нафақат жанг қила олиши, балки нормал давлат қура олишини ҳам исботламоқчи. Бундай давлат тузиш учун эса кўплаб малакали кадрлар керак бўлади.

Айтилишича, айни пайтда ИШИД шифокорлар, ўқитувчилар, ошпазлар ва маиший хизмат кўрсатувчиларга эътибор қаратмоқда. Уларга оилалари билан кўчиб ўтишлари учун 20-30 минг доллар таклиф қилинмоқда.