Жокович US Open’да мухлиси билан рақсга тушди

Спорт 04 Сентябрь 2015 1836

Жаҳоннинг 1-рақамли теннисчиси сербиялик Новак Жокович АҚШ Очиқ чемпионатининг 2-давра учрашувидан кейин ўз мухлисининг у билан бирга рақсга тушиш таклифига бажонидил розилик билдирди. Бу ҳақда SB Nation нашри ёзмоқда. 

Жокович австриялик теннисчи Андреас Хайдер-Маурер устидан ғалаба қозонгандан кейин Arthur Ashe Stadium кортида интервью бераётган пайтда кортга унинг мухлиси югуриб чиқиб, қўлидаги футболкани Жоковичга тутқазди ва уни ўзи билан рақс тушишга чорлади. Спортчи ҳам ўзини йўқотиб қўймасдан, томошабинларнинг қарсаклари остида унга монанд рақсга туша кетди.

Сўнгра мухлис Жоковичга ўзи олиб чиққан “I love NY” (“Мен Нью-Йоркни севаман”) деган ёзуви бўлган футболкани кийгазиб қўйди.

Жокович австриялик теннисчини 6:4, 6:1, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Жоковичнинг кейинги рақиби мусобақада 25-рақамли теннисчи сифатида иштирок этаётган италиялик Андреас Сеппи бўлади.

Жокович 2011 йилги US Open мусобақасининг ғолиби ҳисобланади. 28 ёшли серб ҳисобида ҳаммаси бўлиб “Катта дубулға” сериясида 12 та ғалаба бор.

US Open теннис мусобақаси Нью-Йоркдаги Миллий теннис марказий кортларида ўтказилади. Мусобақа икки ҳафта давом этади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 48791 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102248 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48473 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52773 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9781 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20476 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1000 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 843 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 787 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1844 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар