Калифорнияда уй томига урилган кичик самолёт ёниб кетди

Жаҳон 04 Сентябрь 2015 1814

Бир моторли Piper Cherokee самолёти АҚШнинг Калифорния штати Санти шаҳридаги хонадон томига урилиб, қўшни уй дарвозаси қаршисига қулаб тушди, дея хабар берди Fox 5 San Diego.

Самолёт бортидаги икки кишининг бири ҳодиса жойида вафот этган бўлса, иккинчиси шифохонада жой берган. Ердагилардан эса ҳеч ким жабр кўрмаган.

Авиамактабга тегишли самолёт аҳоли яшаш манзили яқинидаги Эл-Кахона аэропортидан ҳавога кўтарилиши биланоқ қулаб тушиб, қолдириб кетилган икки машинага бориб урилган ва ёниб кетган. Ҳозирча самолёт штурвали ортида нималар содир бўлгани ва фалокатга нималар сабаб экани номаълум.

Ҳодиса гувоҳларидан бирининг айтишича, самолёт двигатели ноодатий овоз чиқарган ва қулашни бошлаган. Самолёт бошқарувчисининг уни аэропортга томон буришга бўлган уринишлари зое кетган.

Кўпроқ янгиликлар