Мисрда 30 нафардан зиёдроқ радикаллар черковни ёқиб юборгани учун умрбод қамоқ жазосига тортилди

Жаҳон 04 Сентябрь 2015 1278

Мисрнинг жанубида жойлашган Сўҳага вилоятида юзлаб радикал исломчилар 2013 йилнинг ёзида зўравонлик қилгани ва черковни ёқиб юборгани учун умрбод ва узоқ муддатли қамоқ жазосига тортилди. Бу ҳақда “Ал-Яум ас-Сабиа” газетаси сайтида маълум қилинди. 

Вилоятнинг жиноий суди 31 нафар айбланувчига умрбод қамоқ жазоси (Мисрда 25 йилга тенг) тайинлади. Яна 57 нафар судланувчи 15 йилга, 31 нафари 10 йилга қамоққа юбориладиган бўлди.

Аксарият қисми “Мусулмон биродарлар” ислом уюшмаси аъзолари бўлган 119 нафар айбланувчидан 68 нафари бевосита судда иштирок этди. Қолганлари эса қочқинликда юрибди. Умрбод ва 15 йиллик қамоқ жазосига тортилган судланувчилар Авлиё Георгий черкови ва икки йил аввал вайронагарчиликлар уюштирган бошқа жойлардаги мол-мулкни ёқиб юборганлари, вайрон қилганлари ва талаганлари учун товон пули тўлайдиган бўлди.

Қораловчи томон айбланувчиларга черковни ёқишдан ташқари ўқотар ва совуқ қуролга эгалик қилиш ва 15 кишини қасддан ўлдириш айбини ҳам қўйди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар