Тошкентнинг эски шаҳар қисмида кичик портлаш рўй берди; тахминларга кўра сиқилган газ баллони портлаган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ФВВдаги ахборот манбасига асосланган ҳолда "РИА Новости” нашри.

“Портлаш туш вақтида, Тошкентдаги машҳур Чор-су бозори яқинидаги автобус бекатида содир бўлган. Ишчи тахмин сифатида сиқилган газ билан ҳаракатланувчи автобуснинг баллони портлаб кетгани айтилмоқда”, – дея хабар берган агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, қурбонлар ва вайроналиклар йўқ. Ҳодиса жойида ИИВ, ФВВ ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари фаолият олиб бормоқда. Портлаш рўй берган жойни ички ишлар ходимлари ўраб олган.

Ўзбекистон ФВВ бу хабарларга ҳозирча расмий муносабат билдирмаган.