Олма-Отада мудҳиш қотиллик рўй берди: 20 ёшли талаба курсдош қизини ўғирлаб кетиб, уни ўлдирди. Полиция жиноятчини қўлга олди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, полицияга қизнинг амакисини мурожаат қилиб, жиянининг йўқолиб қолгани ҳақида ариза топширган. Шу ариза асосида суриштирув ишлари олиб борилган.

Аниқланишича, қиз 31 август куни соат 10:00да уйдан чиқиб кетган. Ўша куни кечаси қизнинг амакисига номаълум рақамдан SMS-хабар келган. Унинг муаллифи эркакдан қизнинг омонлиги учун 4 танга товон пули талаб қилган.
Жиноятчи қизнинг банк картасидан пул ечиб олаётган чоғда қўлга олинган. Унинг қиз билан курсдош эканлиги, илгари улар мактабда ҳам битта синфда ўқиганлиги аниқланди.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, йигит, товон пули талаб қилганига қарамай, ўғирлик содир этилишидан озгина вақт ўтибоқ қизни ўлдирган.
Тергов давом этмоқда.