Осиёда ЖЧ-2018 саралашининг иккинчи босқичида 3 тур ўйинлари якунланди

Спорт 04 Сентябрь 2015 4551

3 сентябрь куни Осиёда 2018 йилги жаҳон чемпионати ва 2019 йилги Осиё кубоги учун саралаш ўйинларида иккинчи босқичнинг 3 тур ўйинлари ўтказилди.

Бироз олдинроқ, “Н” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги иккинчи ўйинини Яманга қарши ўтказган ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашув Баҳрайн ва КХДР ўртасида ўтказилди ва бу ўйин шимоллик корейсларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси (1:0) билан якунланди. Навбатдаги 3 очкодан кейин КХДР 3 ўйинда 9 очко жамғарган ҳолда гуруҳда яққол пешқадамга айланди. Иккинчи ўринда эса 2 ўйиндан 6 очко тўплаган Филиппин жойлашган. Яманни мағлуб этиш орқали илк очколарини қўлга киритган Ўзбекистон учинчи ўринда турибди. Гуруҳ аутсайдерлари Баҳрайн ва Яманда эса биронта очко йўқ.

Ўзбекистон – Яман 1:0

Гол: Александр Гейнрих (51)

Четлатиш: Мудир Ал Радеи (87)

Баҳрайн – КХДР 0:1

Гол: Чжон Ил Кван (44)

Бугун Осиёдаги барча 8 гуруҳда ўйинлар давом эттирилди. Н гуруҳидагидан фарқли равишда бошқа гуруҳлар иштирокидаги ўйинлар голларга бой бўлди.

С гуруҳи

Хусусан, С гуруҳидаги Қатар ва Бутан жамоалари иштирокидаги ўйин мезбонларнинг 15:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Гуруҳнинг иккинчи учрашуви эса Хитой ва Гонгконг ўртасида кечиб, бу ўйинда ҳисоб очилмай қолди. Айни пайтда бу гуруҳда кутилмаганда Гонгконг 7 очко билан етакчилик қилмоқда. Қатарда 6, Хитойда 4, Мальдив ва Бутанда 0 очко.

Қатар – Бутан 15:0

Голлар: Муса (8, 27), Касола (18), Ассадалла (20, 45, 63), Хасан Холид (26, 87), Мунтари (38, 41, 48),  Афиф (56), Хухи (61, 69), Муҳаммад (75)

Хитой – Гонгконг 0:0

А гуруҳи

Турнинг иккинчи йирик ҳисоби А гуруҳи вакиллари БАА ҳамда Малайзия терма жамоалари томонидан қайд этилди. Бу ўйинда араблар Шарқий Осиё вакиллари дарвозасига жавобсиз 10та гол йўллашди. Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Саудия Арабистони Шарқий Тиморни қабул қилди ва  7:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Айни вақтда Саудия Арабистони ва БАА 6 очкодан жамғариб, қўшпешқадамлик ҳосил қилишган. Фаластинда 3 очко, Шарқий Тимор ва Малайзияда эса ўзаро ўйинда олинган биттадан очко бор.

БАА – Малайзия 10:0

Голлар: Голлар: Салем (16), Али Мабҳут (22, 33, 75), Аҳмад Халил (24, 29, 71, 78), Фардан (25), Аҳмад (37)

Саудия Арабистони - Шарқий Тимор 7:0

Голлар: Ал-Шаҳри (3), Ал-Салауи (23, 26, 71), Ал-Фараж (30), Ал-Жассим (33), Ал-Муваллад (73)

 

В гуруҳи

Қўшни Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари иштирок этаётган В гуруҳида вазият анча чигаллашган. Бугун Австралия Бангладешни 5:0 ҳисобида енгиб, очколари сонини 6тага етказди ва гуруҳ пешқадамлигини қўлига олди. Иордания ва Қирғизистон ўртасидаги учрашув голсиз дуранг билан якунланди. Энди бу жамоалар 4 очкодан тўплаган ҳолда 2 ва 3 ўринларни бўлишиб туришибди. Бангладеш ва Тожикистонда биттадан очко. Лекин Тожикистоннинг захира ўйини ҳам мавжуд.

Австралия – Бангладеш 5:0

Голлар: Мэттью Лекье (6), Томас Рогич (8), Топу Барман (автогол, 20), Натан Бёрнс (29), Аарон Муй (61)

Иордания – Қирғизистон 0:0

 

D гуруҳи

D гуруҳида "Гуам эртаги" якунланди. Дастлабки турларда кетма-кет ғалабалар орқали гуруҳда карвонбошиликни қўлига олган гуамликлар учинчи турда Эронга келиб, 0:6 ҳисобидаги йирик мағлубиятга учрашди. Уммон эса Туркманистонни 3:1 ҳисобида таслим этди. Бу гуруҳда ҳозирда 3 терма жамоа 6тадан очко йиққан. Лекин тўплар нисбатига кўра Эрон, Уммон ва Гуам олдинма-кетин жойлашган. Туркманистонликларда биргина очко, ҳиндистонликларда эса очко йўқ.

Эрон – Гуам 6:0

Голлар: Дежага (10), Тарами (31, 65), Азмун (34, 41), Тороби (89)

Уммон - Туркманистон 3:1

Голлар: Ал-Муҳайний (7), Сапаров (автогол, 10), Ал-Ҳусний (59) - Аманов (83)

 

Е гуруҳи

Е гуруҳидан жой олган Япония ўзининг 3 турдаги учрашувини Камбожага қарши ўтказиб, хотиржамлик билан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Сурия эса Сингапурни камтарона 1:0 ҳисобида енгди. Натижада, сурияликлар 6 очко билан гуруҳ етакчисига айланишган. 2 ва 3 ўринлардаги Япония ва Сингапур ҳисобида 4тадан очко мавжуд. Бу турда дам олган Афғонистонда 3 очко бор, Камбожада эса 3 ўйиндан кейин ҳам очко мавжуд эмас.

Япония - Камбожа 3:0

Голлар: Хонда (29), Йосида (50), Кагава (61)

Сурия - Сингапур 1:0

Гол: Абд Ал Жафал (60)

 

F гуруҳи

F гуруҳида ҳам 3 тур ўтказилди. Бу гуруҳ вакили бўлган Индонезия турнирдан четлаштирилгани учун, гуруҳда бу турда битта ўйин бўлиб ўтди ва унда Ироқ Хитой Тайпейини 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Гуруҳ пешқадами Таиланд эса бу турда дам олди. Айни вақтда Таиланд 6 очко билан биринчи, Ироқ 3 очко билан иккинчи.

Ироқ - Тайвань 5:1

Голлар: Аднан (37), Хусний (59), Ғани (80), Маҳмуд (88), Мерам (90) - Зинь Хао

 

G гуруҳи

G гуруҳида ҳам йирик ҳисоблар қайд этилди. Аввалига Жанубий Корея Лаосни 8:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Кувайт ўз майдонида Мьянма устидан 5:0 ҳисобида устун келди. Эндиликда гуруҳда 6 очко тўплаган корейслар тўплар нисбатига кўра биринчи бўлиб туришибди. Иккинчи ўриндаги Кувайтда ҳам 6 очко. 3 очкоси бор Ливан эса бу турда дам олган. Гуруҳ аутсайдерлари Лаос ва Мьянмада очко йўқ.

Жанубий Корея – Лаос 8:0

Голлар: Ли Чун Юн (10), Сон Хин Мюн (12, 74, 90), Квон Чхан Хун (30, 75), Хен Чжун Сук (58), Жай Сунг Ли (90+1)

Кувайт - Мьянма 9:0

Голлар: Носир (10, 18), Максуд (12), Заид (46), Мин Тун (автогол, 57), Ал-Машан (61), Ал-Мутва (69, 89, 90)

Кейинги тур ўйинлари 8 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар