Ўзбекистонлик дастлабки зиёратчилар гуруҳи Ҳажга жўнаб кетди

Ўзбекистон 04 Сентябрь 2015 3190

3 сентябрь куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 484 нафардан иборат дастлабки гуруҳи иккита рейсда Тошкент-Мадина йўналиши бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлигига кузатилди, деб хабар берди qadriyat.uz сайти. Зиёратчиларга сафардан олдин Давлат рамзи туширилган махсус кийим (камзул) ва сумкалар, “Ҳажнома” китобчаси ва видеотасмалар тақдим этилди.

27 сентябрь - 8 октябрь кунлари ўзбекистонлик ҳожиларни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси самолётларида Жидда-Тошкент, Жидда-Бухоро, Жидда-Самарқанд, Жидда-Термиз Жидда-Фарғона, Жидда-Андижон ҳамда Жидда-Урганч йўналишлари бўйича Ватанимизга олиб келиш режалаштирилган.

3-14 сентябрь кунлари ўзбекистонлик 5200 нафар зиёратчини “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Самарқанд-Мадина, Термиз-Мадина, Фарғона-Мадина, Андижон-Мадина ҳамда Урганч-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига жўнатилади.

Кўпроқ янгиликлар