Франция пойтахти Париж шаҳри экологиясини яхшилаш мақсадида бир кун давомида автомобиллар ҳаракати тўхтатилади, дея хабар бермоқда Mashable.

Акция 2015 йилнинг 27 сентябрь куни соат 11:00дан 18:00га қадар давом этади. “Машиналарсиз Париж” экологик ҳаракатининг мазкур тадбирни ўтказиш ташаббуси шаҳар мэри Анна Идалго томонидан қўллаб-қувватланди.

Автомобилларсиз кун шахсий автотранспортлардан воз кечишни тарғиб қилувчи Европа жисмоний ҳаракатчанлик ҳафталигининг давоми бўлиши айтилмоқда.

Қайд этилишича, акция вақтида айрим транспорт воситалари учун шаҳар бўйлаб ҳаракатланишга рухсат берилади. Масалан, фавқулодда хизматлар автомобиллари ва таксилар.