Пентагон ўзига тегишли 9 ҳарбий лабораторияда хавфсизлик текширувларини ўтказишни бошлади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда. Мудофаа вазирлигининг тарқатган хабарномасида айтилишича, текширув биринчи навбатда патоген ва токсинларни қамраб олади.

“АҚШ армия вазири Жон Макхью Пентагоннинг барча 9 лабораториясида ва тирик ёки инактивация қилинган ўта хавфли патоген ва токсинларни ишлаб чиқариш, жўнатиш ва қайта ишлашда иштирок этадиган бошқа объектларда текширувларни бошлашга кўрсатма берди”, - дейиладиа ҳужжатда.