Россия президенти Владимир Путин нефть нархининг бугунги ҳолати кутилганини ва ҳайратланарли эмаслгини эътироф этди.
“Энергия ташучилар нархининг беқарорлигига келсак, бу бор ҳолат, лекин бу бизга боғлиқ эмас, бу жаҳон бозорларида, хусусан, Осиё бозорларида бўлаётган жараёнларга боғлиқдир”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.

“Буни фожиа даражасига кўтариш керак эмас. Биржа нархларига тузатиш киритилиши кутилаётган нарса эди”, - қўшимча қилди Путин.