Путин Стивен Сигал билан жанг қилишдан бош тортди

Жаҳон 04 Сентябрь 2015 6040

ХХР давлат кенгаши президентининг ўринбосари Ван Ян Россия президенти Владимир Путинга машҳур америкалик актёр Стивен Сигал билан рингга чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Россия президенти 4 сентябрь куни Русский оролидаги океанариумга ташриф буюрганида уни Приморье губернатори Владимир Миклушевский Хитой делегацияси ва Сигал кутиб олишди. Бинога кириш чоғида Ван Ян Путин ҳам, Сигал ҳам яккакурашларга қизиқишини эсга олиб, уларга рингга тушиб, куч синашиб кўришни таклиф қилди.
“Мен рози бўлмасдим”, - ҳазиломуз жавоб берди Путин.

Путин дзюдо билан 11 йилдан буён шуғулланиб келади. 2006 йили у Европа дзюдо иттифоқининг фахрий президентига айланди, 2010 йилда эса Жанубий Кореянинг Ёнин университетидан “Дзюдо соҳаси доктори” фахрий дипломини олди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар