Путин Украинанинг “ташқаридан бошқарилиши”ни халқ учун ҳақорат деб баҳолади

Жаҳон 04 Сентябрь 2015 4280

Россия президенти Владимир Путин Украинада муҳим давлат лавозимларининг чет элликлар томонидан эгалланишини ушбу мамлакат халқи учун ҳақорат деб баҳолади. Бу ҳақда у Шарқий иқтисодий форум чоғида баёнот берди.

“Илгари ҳам айтганимдек, Украинани ташқи бошқарувга ўтказиб қўйишди. Ҳукуматдаги барча асосий лавозимлар, асосий вилоятлардаги бош мансабларни ҳам чет элликлар эгаллаб олди. Мен буни украин халқи учун ҳақорат деб ҳисоблайман”, - деди у.
“Нима, Украинада олийжаноб, ҳалол ва саводли бошқарувчилар йўқми? Албатта бор”, - таъкидлади Путин.
Украина бундан кейин қандай йўлдан ривожланиши ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Россия етакчиси бу Украинанинг ўзига боғлиқ эканлигини эътироф этди.

Шунингдек, у Украина билан боғлиқ бошқа бир қатор масалаларга, жумладан, конституцияга киритилган янги ўзгартишларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Бу ўзгартишлар ҳокимият учун курашни ўткирлаштириш учун қўлланмоқда. Мамлакат келажаги унинг халқи бу тартибсизликка қанча чидашига боғлиқ”, - деди у.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар