Қарши шаҳрининг четида янги автостанциянинг қурилиши якунланди. У тез кунларда вилоят марказини Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ туманлари билан боғлайдиган йўловчи автобусларини қабул қила бошлайди.

Ушбу объектнинг қурилиши Ўзбекистон президентининг 2013 йил 25 июлидаги қарори билан тасдиқланган Қарши шаҳри йўл-транспорт коммуникацияларини ривожлантириш ва қайта қуриш режаси дастурига мувофиқ амалга оширилди. Автостанция майдони 1 га ни ташкил қилади. У Қарши-Шаҳрисабз-Китоб автомобиль йўли устида қурилган.

“Правда Востока” нашрининг ёзишича, станция барча замонавий қулайликларга эга бўлиб, унинг ҳудудида кутиш зали, оналар ва болалар хонаси, тиббиёт пункти, ҳайдовчилар дам оладиган жой, ошхона, касса ва бошқа объектлар бор.