Қорақалпоғистонда “Кексаларнинг дуосини олайлик” ва “Кексаси бор хонадон – файзли хонадон” республика акциялари ўтказилди

Жамият 04 Сентябрь 2015 2325

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-3202-сонли қарори билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурининг 39-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йил 26 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқа театрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикасси бошқарув бўлими, Қорақалпоғистон Ресрубликаси “Нуроний” жамғармаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, туман ва шаҳар ҳокимиятлари ҳамкорлигида “Кексаларнинг дуосини олайлик” ва “Кексаси бор хонадон – файзли хонадон” республика акциялари ўтказилди.

Акцияда Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларидан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари, меҳнат фаxрийлари иштирок этишди.

Акцияни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари М.Алеўов табрик сўзи билан очиб, Президентимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ишларга, юртимизда кексаларга қаратилаётган эътибор, уларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар тўғрисида айтиб ўтди.

Акция давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Ҳ.Қайпназаров акция қатнашувчиларини табриклаб, мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланиши, жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини топиши, кексаларга юксак ҳурмат, эътибор кўрсатилиши борасида Президентимизнинг олиб бораётган олий мақсадли ишлари натижаси эканлигини таъкидлаб, келгусида бунданда юқори натижаларга эришишга ва халқимиз фаровонлигини орттиришга ҳисса қўшиш ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарз эканлигини алоҳида эътироф этди.

Бундан сўнг сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси “Нуроний” жамғармаси раиси Ш.Уснатдинов “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида 91 нафар 1941-1945 йилларда уруш қатнашчиларига замонавий телевизорлар билан таъминланганлигини, 64 нафар ёлғиз ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларнинг турар жойлари таъмирланганлигини, 235 нафар уруш ва меҳнат фахрийларига, нафақадаги ёлғиз кексаларга, ногиронларга ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида моддий ёрдам кўрсатилганлигини, Чимбой ва Хўжайли туманларидаги мурувват уйларида ёшовчи 318 фуқароларнинг ётоқхона тўпламлари, кийим-кечаклар билан таъминланганлигини айтиб ўтди. Бундан ташқари, “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида кексалар ва ногиронлардан 115 нафари Самарқандга, 169 нафари Бухорога, 359 нафари Хивага саёҳатлари уюштирилганлиги олиб борилаётган ижобий ишларнинг яққол исботи эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқа театри фойесида тадбиркорлар ва ҳунармандлар маҳсулотлари кўргазмаси ташкил қилинди. Кўргазмада Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ҳунармандлар иштирок этиб, ўзларининг хилма-хил маҳсулотларини акция қатнашувчилари эътиборига ҳавола этишди.

Акция давомида ташриф буюрган 140 нафар кексаларга қимматбаҳо совғалар топширилди ва акция санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури билан давом этди.

Акция якунида кексалар дастурхонига таклиф этилиб ош тортилди ва кекса нуронийлар дуоси олинди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар