Мадриднинг "Реал" клуби директорлар кенгаши 2014/15 йилги мавсум учун молиявий ҳисоботни маълум қилди.

Маrca нашрида ёзилишича, 2013/14 йилги мавсумга қараганда клуб ишлаб топган маблағ 9,4 фоизга кўпайган ва 660,6 миллион еврони ташкил қилган.

Клубнинг операцион даромади 5,1 фоизга ошган ва 557,7 миллион евро бўлиб турибди. Солиқларни тўлашгача бўлган даромад эса 15 фоизга ошиб, 55,9 миллион еврони ташкил қилган.

Шунингдек, клубнинг активлари 41,6 миллион еврога кўтарилиб, 412 миллион еврога тенг бўлган.