Россия ва Хитой янги қувур орқали газ етказиб бериш бўйича меморандум имзолади

Иқтисодиёт 04 Сентябрь 2015 1475

Россия ва Хитой Узоқ Шарқдан янги қувур орқали Хитойга газ етказиб бериш бўйича меморандум имзолади. Етказиб бериладиган газ ҳажми ва муддатлари кейинроқ белгиланади, деб айтди журналистларга “Газпром” раҳбари Алексей Миллер. 

“Бугун Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасидан Хитойга газ етказиб берилиши бўйича меморандум имзоланди. Меморандум “Газпром” ва хитойлик ҳамкорлар томонидан имзоланди”, деб маълум қилди Миллер.

Миллер етказиб бериладиган газ ҳажми ва муддатлари тадқиқотлар асосида белгиланишини таъкидлаб ўтди.

“Ушбу лойиҳа “Газпром” ва CNPC (Хитой Миллий нефть-газ корпорацияси) ўртасида яқин беш йилга мўлжалланган стратегик дастур доирасидаги учинчи лойиҳа бўлади”, деб қўшимча қилиб ўтди Миллер.

Кўпроқ янгиликлар