Россияда тўйларни назорат қилувчи полиция пайдо бўлди

Жамият 04 Сентябрь 2015 2714

Адигея республикаси ички ишлар вазирлиги тўй кортежларини назорат қилувчи махсус бўлинма шакллантирди. Бу ҳақда Адигея ИИВ бошлиғи Александр Речицкий ТАСС ахборот агентлигига маълум қилди. Унинг айтишича, тўй полициясининг ташкил этилиши тўй тадбирида бошқариб бўлмайдиган хурсандчилик қилаётганларни тинчлантиришга ёрдам беради. 

Таркибига 40 нафар полициячи, жумладан патруль-пост хизмати, ГИБДД, маҳаллий нозирлар ва суриштирув органлари ходимлари кирган бўлинма аввалдан маълум қилинган тўй кортежларини назорат қилади. Полиция нарядлари келин-куёвлар анъанавий тарзда ташриф буюрадиган майдонлар, боғлар ва жанговор шон-шуҳрат жойларида қўйилади. Бундан ташқари, келин-куёвларнинг ҳаракатланиши аэростат ёрдамида ҳаводан ҳам кузатиб борилади. Вазир полициячилар ўзларини хушмуомала тутиб, кортежларни тақиб қилмасликларига ваъда берди.

Бундай полиция бўлинмасини тузиш фикри тўйдаги меҳмонлар томонидан отишмалар уюштирилаётгани ҳолатларининг кўпайиб кетгани сабабли юзага келди. Жорий йилнинг бошидан тўй кортежлари томонидан отишмалар амалга оширилган иккита ҳолат қайд қилинди. Бундай ҳолатлардан охиргиси Майкоп шаҳрида августда рўй берди. 27 ёшли “мерган” қўлга олиниб, суд унга 50 минг жарима тўлаш мажбуриятини қўйди ва қуролини мусодара қилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар