Русча “Заковат” 40 ёшга тўлди

Жаҳон 04 Сентябрь 2015 1582

Бугун Россиянинг машҳур “Ким? Нима? Қачон?” телекўрсатувчи 40 ёшга тўлди.
Кўрсатув Россия телевидениеси орқали 1975 йилнинг 4 сентябрь куни илк бора намойиш этилган эди.

Ўшанда у оилавий викторина ҳисобланиб, унда оилалар иштирок этарди. Кўрсатувнинг биринчи сонида Ивановлар ва Кузнецовлар оилалари ўзаро баҳслашган.
Кейинчалик кўрсатув такомиллашиб борган ва оилавий викторинадан интеллектуал шоуга айланган.
Кўрсатувнинг асосчиси Владимир Ворошилов айни пайтда унинг биринчи бошловчиси ҳам бўлган эди. У 2001 йилда вафот этгач, билимдонлардан бири – Борис Крюк унинг ўрнини эгаллади.

Кўпроқ янгиликлар