Саудия Арабистони октябрда АҚШ ва Шимоли-Ғарбий Европа мамлакатларидаги мижозларига нефть нархини арзонлаштиришни режалаштирмоқда, деб Saudi Aramco давлат компанияси берган маълумотларга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Хусусан, АҚШ ва европалик мижозлар учун Саудия Арабистони нефти бир баррели учун сентябрдаги нархига нисбатан 0,5–0,9 долларга арзонлашади. Бунда Heavy маркасидаги “оғир” нефт кўпроқ арзонлашади. Октябрдан унинг нархи Brent маркасидаги нефтнинг ўртача нархидан 7,35 доллар арзонроқ бўлади.

АҚШлик харидорлар учун Light ва Heavy нефть маркаси бир баррели учун 0,6 долларга арзонроқ бўлади. Октябрда Light нефти ASCI индексидан 0,95 долларга қимматроқ, Heavy нефти эса ушбу индексдан 0,95 долларга арзонроқ бўлади.