4 сентябрь куни ТАСС ва “Россия сегодня” агентликлари бирлаштирилиши маълум қилинди. Бу ҳақда агентлик ходимлари хабар берди.

Агентликларнинг уйғунлашув жараёни 1-2 ой давом этади. Расман бу нарса эълон қилинмаган бўлса-да, бўлим бошлиқлари ўртасида қизғин муҳокамалар давом этмоқда.
Ўз вақтида бу ҳақда “Эхо Москвы” радиоси бошлиғи Алексей Венедиктов Twitter’даги саҳифасида ёзган эди.

Шунингдек, у “Россия сегодня” Маргарита Симоньян НТВ телеканалига кетишини хабар қилган эди. Лекин Симоньян ушбу гап-сўзларни инкор қилган эди.