2 сентябрь куни Туркиянинг Бодрум курорт шаҳрининг денгиз қирғоғида суриялик 3 ёшли қочқин болакайнинг жасади топилди. Воқеа жойидан олинган фотосуратлар бутун жаҳон ҳамжамиятини ларзага солди. Улар Европанинг энг оммабоп нашрларининг бош саҳифадан ўрин олди.

Айлон Курдийнинг отаси

Айлон ва унинг акаси Ғолиб

The Huffington Post нашрининг ёзишича, “суриялик болакай жасадининг мудҳиш суратлари қочқинлар ичида қурбонлар сонининг ниҳоятда кўплигини ва Европада миграцион инқироз бошланганини яна бир бор кўрсатиб берди”.

Айтилишича, Бодрумнинг Грециянинг Кос оролига суриялик қочқинларни олиб кетаётган 2та қайиқ ағдарилиб кетган. Ушбу қайиқларда бўлган 12 киши, шу жумладан, 4 нафар бола ва 1 нафар аёл ҳалок бўлган. Улар орасида тирик қолган қочқин Абдулла Курдийнинг 3 ва 5 ёшли фарзандлари Айлон ва Ғолиб, шунингдек, рафиқаси Рейҳон бўлган.

Оила шу пайтгача Суриянинг Кобани шаҳрида истиқомат қилиб келган.

“Мен фарзандларимни охирги марта кўриб, улар билан бирга қолмоқчиман”, - дейди ёлғиз қолган ота.

Абдулла катта ўғли Ғолибнинг ва рафиқасининг ҳам таналари топилиши, уларни Кобанида дафн этиш имконияти бўлишига умид қилмоқда.

“Фотосуратлар ихтилофдан қочиб, яхши ҳаёт қидириб Европага кетаётган юз минглаб қочқинлар чегаралардан ўтишда қандай хавф-хатарга дучор бўлиши мумкинлигини яққол кўрсатади”, - деб ёзади маҳаллий газеталардан бири.

“Ўйлашимча, бу фото Европанинг ушбу жуда чуқур инқирознинг реалликларини назоратга олиш борасидаги тўла мағлубиятини акс эттиради”, - деди Human Rights Watch таҳлилчиси Питер Букерт.

Шунга қарамай, Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могерини боланинг суратлар атрофидаги шовшувни “спекуляция” деб баҳолади.

“Инсон сифатида мен ушбу фотодан даҳшатдаман. Аммо норасмий жиҳатдан, ахир бугун биз норасмий учрашувдамиз, айтишим мумкинки, сиёсатчиларнинг бундай воқеаларга ҳиссиёт билан ёндашишидан чарчадим. Сиёсатчилар вазмин, пухта ўйланган қарорлар қабул қилиши, муаммоларга айнан шундай ёндашиши керак, улар ҳиссиётларга берилмаслиги керак”, - деди Могерини хоним.

Беайб гўдакнинг қисмати рассомларни ҳам бефарқ қолдирмади. Улар ушбу мавзу юзасидан кўплаб суратлар ишлаб, интернет орқали тарқатдилар.

Улардаги акс эттирилган юрак изтиробларининг изҳори шуни англатадики, биз қаерда бўлмайлик бунга бефарқ бўлмаслигимиз керак. Зеро Айлон ва Ғолиб каби болалар бу тарзда ўлим топмаслиги лозим.

3 ёшли Айлон Курдийнинг жасади мана шу ҳолда топилган

Бутун дунёдаги рассомлар эса бу ҳолатга мана шундай жавоб қайтармоқдалар:

1. Ана энди буни кўра оляпсизми?

2. Биз инсон сифатида ўзлигимизни йўқотиб боряпмиз, одамлар эса эндиликда чегараларда ҳалок бўлишади

3. Ҳикоя мана бу тарзда якунланиши керак эди...

4. Худо доим сен билан, жажжи фаришта. Суриялик Айланнинг ўлими Гундуз Агаев ижодида

5. Ухлашмоқда

6. Етакчилар томоша қилмоқда

7. Инсоният қирғоқни ювди

8. Инсоният қирғоқни ювди

9. Сурия қучоғидан чўкиб кетиш учун Туркия денгизигача

10.Энг иссиқ қучоқ

11. Ярамас дунёни тарк этмоқда

12. Сув бу ҳаёт

13. 

14. Инсониятнинг ҳозирги юзи

15. Инқироз рамзи

16. О, дельфинга қара

17. Инсоният қирғоқни ювди

18.  Инсоният ҳали ҳам уйқуда

19. Спектакллар жамияти

20. Араб!!!

21. Инсоният қирғоқни ювди

22. Айлан Курди 2012-2015

23. Рафат ал-Хатеб

24. Мен буни бир неча ҳафта аввал чизган эдим. Энди эса унинг ўзгача мазмуни борлигини тушуняпман

25. 

Муаллиф: Элдор Асанов