Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат қуролли кучлари ҳарбий денгиз гарнизонини яратиш ҳақидаги қарорни имзолади.
“Бетараф ватанимиз тарихида биринчи марта ҳарбий денгиз кучлари гарнизони яратилади, улар ватанимиз денгиз жабҳаларини мудофаа қилади”, - деб таъкидлади мамлакат раҳбари.

2010 йили мамлакатда “2015 йилгача Туркманистон қуролли кучлари ҳарбий денгиз кучларини ривожлантириш дастури” қабул қилинган эди. Шу дастур асосида 5 йил давомида ҳарбий денгиз кучлари яратилди. 2011 йилдан буён мамлакатда ҳарбий денгиз кучлари куни нишонланиб келинади.