Хитойнинг Yingkou Port Group компанияси Россиядаги Шарқий порт инфраструктурасини ривожлантиришга 1 млрд доллар инвестиция киритиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Шарқий иқтисодий форум чоғида компания директорлар кенгаши раиси Ли Хэчжун маълумот берди.

“Инвестициялар ҳажмига келсак, улар 500 млн, 800 млн ва ҳатто 1 млрд долларни ташкил қилиши мумкин”, - таъкидлади бизнесмен.
Унинг айтишича, айни пайтда лойиҳани амалга ошириш учун ишончли шерик қидирилмоқда.
Биринчи Шарқий иқтисодий форум Россиянинг Владивосток шаҳрида бўлиб ўтмоқда. У 5 сентябрь куни якунига етади.