Россиянинг Кисловодск шаҳрида жойлашган “Нарзан” МЧЖ Хитойнинг Jiangsu Sainty компанияси билан мамлакатга минерал сув етказиб бериш бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.

“Унинг чет элдан мамлакатга минерал сув олиб киришга барча зарурий лицензиялари бор, - деди компания президенти ўринбосари Александр Зобков. - Sainty бизнинг Хитойдаги бош дистрибюторимиз бўлади”.

Унинг таъкидлашича, Хитойнинг сув бозори йилига 20 млрд л ҳажмга эга. Компания ушбу бозорга йилига 75 млн л сув, ёки 100 млн шиша етказиб беради.